ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Япония ичида агрессив ташқи сиёсат тарафдори бўлган кучлар АҚШ томонидан бошқарилмоқда. Ушбу кучлар томонидан тарғиб этилаётган сиёсий нуқтаи назарлар Осиё-Тинч океани ҳудудида барқарорлик бўлишига халал бермоқда, деди Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Нарышкин Москвада бўлиб ўтган давра суҳбатида.
Япония ҳарбий жиноятчилари устидан бўлиб ўтган Токио судининг 75-йиллигига бағишланган анжуманда Нарышкин Япония милитаризми асосида кунчиқар мамлакати маданияти ва анъаналари эмас, балким АҚШ томонидан ўтказилган босим сабаб бўлган. Япон халқининг ўзи эса “нозик табиат ва марҳаматли”.
“Афсуски, расмий Токио ҳозирга қадар Иккинчи жаҳон уруши йилларида милитаристлар томонидан содир этилган жиноятлар учун сидқидилдан пушаймон қилгани йўқ”, деди Нарышкин.
“Японияда ҳалиям мамлакатнинг Урушдан сўнгги йилларда тинчлик йўлидан бораётганидан норози кучлар бор. Ўз ўтмишидан хулоса чиқара олмаган айрим гуруҳлар яна АҚШ кўмаги остида агрессив ташқи сиёсат ўтказишга ундамоқда. Бу албатта Осиё-Тинч океани ҳудудида барқарорлик ўрнатилишига хизмат қилмайди, - деди Ташқи разведка хизмати директори. - Яхшиямки Японияда улардан бошқа, оқилона овозлар ҳам бор”.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Япония ва АҚШ Тайвань бўғозида тинчлик тарафдори эканликлари ҳақида биргаликда баёнот эълон қилган эдилар. Шунингдек, АҚШ Японияни барча мавжуд воситалар ёрдамида, жумладан ядровий қурол билан ҳам ҳимоя қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.