ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Шу ҳафта мобайнида президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг янги элчиси Олег Мальгиновдан ишонч ёрлиғини қабул қилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Асадовнинг маълум қилишича, бундан ташқари президент Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия, Европа Иттифоқининг янги элчиларидан ҳам ишонч ёрлиқларини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олег Мальгиновдан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олган эди.
Олег Мальгинов жорий йил 5 март куни Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган.