ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Коронавирус пандемия сабаб юзага келган қурилиш соҳасида ишчи кучи етишмаслиги Москвада асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда пойтахтнинг янги ҳудудларни ривожлантириш департаменти раҳбари Владимир Жидкин маълум қилди.
“Суръатларга тўхталадиган бўлсак, бизда бирор бир йўналишда сусайиш йўқ, ҳар ерда фақат ўсиш. Бироқ аввалгидек коронавирус келтирган асосий муаммолардан бирини сезяпмиз – бу ишчи кучи етишмаслиги”, -деди у.
Аввалроқ Москва шаҳар мэри ўринбосари Владимир Ефимов пойтахт ҳукумати босқичма-босқич миграция чекловларини бекор қилинишини кутаётгани маълум қилган эди. Шу билан бирга ҳаммаси эпидемиологик вазияга боғлиқ бўлади.