“Бошқаларига ўхшамайди”: Россияда коронавируснинг иккита штамми шакллангани маълум қилинди

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда коронавируснинг сибирча ва шимолий-ғарбча вариантлари шаклланаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россияда коронавируснинг сибирча ва шимолий-ғарбча вариантлари шаклланмоқда. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, COVID-19 нинг янги штаммлари хорижда таърифланаётган бирор бир вариантга ўхшамайди.
“Биз сибирча вариантнинг шаклланаётганини кўряпмиз, биз шимолий-ғарбча вариантнинг шаклланаётганини кўряпмиз”, - деди Попова Россия Фанлар академиясининг тиббиёт фанлари бўлимининг йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия дунёдаги биринчи COVID-19нинг британча штаммини аниқлайдиган тестни рўйхатга олди
Аввалроқ Роспотребнадзор раҳбари Сибир минтақасида коронавируснинг муайян ўзгарган турлари борлигини маълум қилган эди. Топилган ўзгаришлар коронавирусни хавфлироқ этмаслиги айтилган эди.