Бош вазир ва Тошкент ҳокими бозорларда карантинга қанчалик риоя қилинаётгани текширди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа масъуллар билан биргаликда бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларини кўздан кечирди.
Уларни аввало мазкур жойларда карантин талабларига қанчалик риоя қилинаётгани қизиқтирган.
Премьер Узбекистана и хоким Ташкента осмотрели супермаркеты столицы
Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилинишини билан танишган. Маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 18 апрелдан бошлаб карантин қоидалари яна кескин кучайтирилган. Бунга мамлакат коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши сабаб бўлди.