ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россия тўрт йилдан кейин Халқаро космик станция (ХКС) лойиҳасидан чиқади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
“Уларни (халқаро ҳамкорларни – таҳр.) 2025 йилдан ХКСдан чиқиш ҳақида огоҳлаштириш тўғри иш”, - деди “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов.
Россиянинг Халқаро космик станция лойиҳасида иштирок этишда давом этиши мақсадга мувофиқлиги масаласи 12 апрель куни президент Владимир Путин раҳбарлигида космосга бағишланган йиғилишда муҳокама қилинган.
“Россия ўзининг миллий космик станциясини яратишни режалаштирмоқда. ХКС жуда эскирди, ва ҳукумат чет эллик ҳамкорлар билан илгарироқ бу ҳақда гаплашишни таклиф қилмоқда”, - дейилган хабарда.
ХКС лойиҳасида 14 мамлакат қатнашади, уларнинг бештаси – Россия, АҚШ, Канада, Япония ва Европа космик агентлиги асосий саналади. Станцияни қуриш 1998 йилда бошланган, биринчи доимий экспедиция 2000 йилдан ишга тушган.