COVID-19 га қарши ўзбек олимларининг вакцинаси ЖССТ номзод вакциналар рўйхатига киритилди

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон COVID-19 га ўз вакцинасини яратишга киришгани ҳақида маълум қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Гап вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг коронавирус S оқсили асосидаги рекомбинант вакцинаси ва Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказининг SARS-Cov-2нинг оқсил бўлаги вакциналари ҳақида бормоқда.
Ўзбекистон COVID-19га ўз вакцинасини яратишга киришди
Таъкидланишича, мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон COVID-19 га ўз вакцинасини яратишга киришгани ҳақида маълум қилган эди.
Куни кеча бош вазир Абдулла Арипов йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.