ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) Куба инқилоби етакчиларидан бири Раул Кастрога суиқасд уюштиришни режалаштирган. Жорж Вашингтон университетидаги Миллий хавфсизлик архиви ушбу воқеага доир ҳужжатларни эълон қилди.
Махфийлик грифи олиб ташланган ҳужжатларда айтилишича, 1960 йилнинг 21 июлида Рауль Прагадан Гвинеяга қайтиши керак бўлган самолёт учувчиси суъиқасд бош фигураси бўлган.
Учувчига режалаштирилаётган жиноятда иштирок учун 10 минг доллар таклиф этилган. Учувчи агар ҳалок бўладиган тақдирда иккала фарзанди коллежга жойлаштирилиши кафолати билан бу ишга рози бўлган.
Ҳужжатда келтирилишича, ЦРУ учувчини огоҳлантириш имкони бўлмаган пайтда операцини бекор қилишга қарор қилган. Сал кейин қайтгандан сўнг учувчи Кубадаги ЦРУ резидентига операцияни амалга оширолмаганини, негаки бунга имконият бўлмаганини маълум қилган.
Рауль Кастро – Куба инқилоби муаллифи Фидель Кастронинг кенжа укаси ва ўнг қўли бўлиб, ярим аср давомида куба армиясини бошқариб келган.
Акаси кетгач 2008 йилдан 2018 йилга қадар давлат раҳбари лавозимини эгаллаган. 2021 йилнинг 16 апрелида 89 ёшли Рауль Кастро охирги ва муҳим лавозим – орол давлати Компартияси раҳбарлигини тарк этиши ҳақида баёнот