Россияга хориждан кириб келиш қоидалари ўзгартирилди

Россия ва ЕОИИ давлатлари фуқаролари Россияга кириб келганидан сўнг қандай талабларни бажариши кераклиги ҳақида мақоламизда танишинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Россиядан 15 апрелдан бошлаб хориждан кириб келаётган фуқаролар учун янги қоидалар кучга кирди. Бу ҳақида Роспотребнадзор хабар қилмоқда.
15 апрелдан бошлаб Россия чегарасини ҳар қандай транспортда кесиб ўтган фуқаро қуйидаги талабларни бажариши керак:
Давлат хизматлари саҳифасида анкета тўлдириши керак;
Хориждан қайтиб келганидан сўнг 3 кун ичида COVIDга ПЗР-тест топшириши керак;
Тест жавобини белгиланган саҳифага юбориши керак;
Тест жавоби олинганига қадар ўз-ўзини яккалаши (уйда ўтириши) керак.
Россияга ҳар қандай транспортда кириб келаётган ЕОИИ давлатлари (Арманистон, Беларус, Қирғизистон ва Қозоғистон) фуқаролари кириб келишда "Путешествую без COVID-19" дастури орқали салбий натижали ПЗР-тест топширганларини тасдиқлашлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари учун Россия чегаралари ҳозирча очилгани йўқ. Россияга келиш учун қонунда белгиланган ҳужжатларга эга бўлиши (Россияда даволаниш, Россия фуқароси бўлган оила аъзоси ёнига ва ҳо казо) ва махсус парвозларга чипта олган бўлиши керак. Парвоздан уч кун олдин ПЗР-тест топшириши керак.
Бугунги кунда “Москва-Тошкент-Москва” йўналишида ҳар якшанба кунлари Россиянинг аэрофлот компанияси ҳамда “Тошкент – Москва – Тошкент” ҳар шанба кунлари UzAirways самолётлари парвоз қилмоқда.