ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Ўзбекистонда энг коррупциялашган муассасалар санаб ўтилди. Биринчи ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бу ҳақида 15 апрел куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов жавоб берди.
"Бугунги кунда коррупцион ҳолатлар кўп қайд этилиши жиҳатидан энг юқори ўринларда қуйидаги ташкилотлар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Қурилиш вазирлиги туради.
Ушбу натижа 2020 йилда тўпланган статистик маълумотларга асосан, содир этилган коррупциявий ҳаракатлар таҳлили асосида шакллантирилган.
Айни дамда ушбу учта вазирликни коррупциядан холи идорага айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, - деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими.