ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Азизов Мирза Мамаджонович бугун 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар қилди.
Мирза Азизов юксак даражадаги мусиқали театр актёри сифатида “Юсуф ва Зулайҳо”да Фиръавн, “Фарҳод ва Ширин” да Баҳром, “Нодирабегим” мусиқали драмасида Мадалихон, “Алпомишнинг қайтиши” спектаклида Алпомиш образлари орқали томошабинлар меҳрини қозонган эди.