ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко меҳнат миграциясини тиклашга тайёргарлик кўришга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, чегараларни “доим ёпиқ” ҳолда сақлашга қарор қилган давлатлар на иқтисодиётда, на пандемияга қарши курашда юқори самарадорликни кўрсата олмайди.
Икки кун аввал Ўзбекистон Сенат раиси Танзила Норбоева Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашганди.
Унда Норбоева ёшлар парламентлари орқали ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш бўйича ишларни давом эттириш ҳамда ватандошлар билан учрашув давомида кўтарилган бошқа ҳал этиш борасида тўхталиб ўтди.
Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.