Темир-бетон гигант - “Оҳангаронцемент" қуввати

Бир неча йил ичида яратилган саноат гиганти - Ўзбекистонга асосий қурилиш материаллари - цемент ва бетон масаласини ҳал қилишга имкон беради. Заводнинг қуввати - қарийб 3 миллион тонна.
Sputnik
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун кластер қуриш тўғрисида қарор 2017 йилда қабул қилинган, ҳозирда корхона босқичма-босқич ўзининг лойиҳавий қувватига эришмоқда. Умумий инвестиция қарийб 200 миллион долларни ташкил этди.
Ҳозирда завод фойдаланишга топшириш босқичида, юқори сифатли цементнинг биринчи партияси қабул қилинган. Кейинги босқич - корхонанинг барқарор иш фаолиятини текшириш. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2021 йилнинг кузида ишлаб чиқариш режалаштирилган кўрсаткичларга этади.