ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Сербия Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, вакцинани ишлаб чиқариш “Торлак” вакцина ва зардоблар вирусология институти билан ҳамкорликда йўлга қўйилган.
“Шундай қилиб, Сербия Жанубий Европада “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқарадиган биринчи давлат бўлди. Сербияда ишлаб чиқариш энг қатъий талабларга мос келади”, - дейилган хабарда.
Ишлаб чиқарилган вакцина кейинчалик минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам экспорт қилишини мумкин.
Сербияда аҳолини коронавирусга қарши Россия вакцинаси билан эмлаш 6 январь куни бошланганди.
Коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасидан аллақачон 60 та мамлакатда фойдаланишга рухсат берилган. Бу мамлакатларнинг умумий аҳолиси 3 миллиард кишини ташкил этади. 30 дан зиёд мамлакатда эса аҳолини “Спутник V” билан оммавий эмлаш бошланган. “Lancet” халқаро илмий журнал маълумотларига кўра, вакцинанинг самарадорлиги 91 фоиздан юқорироқ. Бу бугунги кунда энг юқори кўрсатгичлардан бири саналади.