Ўтган йил охирида Россиядан мигрантларининг пул ўтказмалари камайди

Меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 2020 йил IV чорагида 9,6 фоизга камайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Россиядан меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 2020 йил IV чорагида ўтган даврга нисбатан 9,6 фоизга камайди, деб хабар қилди РИА Новости.
Россия Банки маълумотларига қараганда 2020 йил сўнгги чорагида пул ўтказмалари фақат Беларус ва Украинага кўпайган. Бу давлатларга ўтказмалар миқдори мос равишда 30% ва 1,6%га кўтарилиб, 110,3 ва 159,8 миллион долларни ташкил этди.
МДҲнинг қолган давлатлари бўйича салбий динамика кузатилди.
Мигрантларнинг ўтказмалари Қозоғистон 10%, Ўзбекистон 4 %га камайди (сумма 34,3 миллион ва 913 миллион доллар).
Меҳнат мигрантлари ҳар 3 йилда рус тилидан имтиҳон топширади
Ўтган йилнинг охирги чорагида тожикистонлик меҳнат мигрантлари пул ўтказмалари 23,7 фоизга камайди, жами 348,1 миллион доллар ташкил этди.
Марказий Осиёнинг яна икки давлати - Туркманистон (25 фоиз), Қирғизистон (20 фоиз) камайди, 0,3 ва 379,5 миллион доллар ўтказилди.