Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой эканини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, Ўзбекситон халқини муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Имом Бухорий мажмуасида қурилаётган зиёратгоҳ лойиҳалари билан танишган. Бу ерда катта масжид, тўртта симметрик минора, баланд айвонлар, хиёбон бўлади. Кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотурургоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади.
Рамазон тақвими-2021
Шунингдек, ошхоналар, ҳунармандчилик буюмлари растаси, ҳаммом, таҳоратхона, кушхона қурилиши белгиланган.
2021 йил муборак Рамазон кунларида ушбу зиёратгоҳнинг қурилиши бошланди. Президент ерда нуронийлар ва зиёлилар билан учрашди.
Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради. Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойининг 13 апрелдан бошланди. У карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилмоқда.