ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Андрей Коц. АҚШ Арктикада Россиядан ортда қолмасликка интилмоқда. Куни кеча Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий “Oshkosh Defense”, “ ST Engineering” ва “BAE Systems” билан учун ҳарбий яратишга шартнома имзолади. Маълум бўлишича, америкаликларнинг шунга ўхшаш замонавий машиналари йўқ экан, борлари эса эскириб бўлган. Қўмондонлик янги техникаларни августдаёқ синаб кўришга умид билдирмоқда. Улар ҳақида нималар маълумлиги РИА Новости материалида.
Июнгача қуриб битказиш
Арктика – ҳар қандай армия учун жиддий чақириқ. Ўта паст об-ҳаво ҳарорати, муз уюмлари, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрган музликлар, инфратузима йўқлиги, қийинлашган логистика, узоқ қутб туни – буларнинг бари йирик қўшин гуруҳларини кенгайтиришни мураккаблаштиради.
Совуқ уруш йилларида АҚШ, СССРдан фарқли ўлароқ, бу ҳудудга кераклича диққат қаратмади, шунинг учун бугунги кунда Пентагон таассаруфида ягона “Polar Star” музёрари мавжуд. Россия эса бу каби 40 дан зиёд кемаларга эга. Қолаверса, у ерда америкаликларнинг деярли ҳарбий базаси йўқ.
Қуруқликдаги қўшинлар учун қутбнинг оғир шарт-шароитларида юк ва ҳарбий хизматчиларни ташишга қодир техникаси ҳам тақчил. Бунга мос бўлган ягона тягач-вездеходлар – швед “Bandvagn 206” бор. Улар қуролланишга “Small Unit Support Vehicle” номи билан олинган. Аммо бу турдаги биринчи машиналар 40 йил илгари ишлаб чиқарилган ва аллақачон замон талабларига жавоб бермайди.
Армия Арктика техникаси паркини янгилашга қарор қилиб, “ColdWeather”, “All-Terrain Vehicle” дастурлари доирасида танлов эълон қилди. Пентагон эҳтимолли тягачларни яратиш, қуриш ва синовлари учун 2021 йилда 6,6 миллион ва CATV 100 донасини харид қилишга 9,25 миллион доллар сарфлашга тайёр.
Кейин парк 163 та вездеходгача кенгайтирилади. Намуналар 14 июнга келиб тайёр бўлишини кутишмоқда. Августдан декабрь охиригача – Аляскадги полигонда синовлар. Ғолиб 2022 йилда аниқланади.
Тўрт вариант
CATV тўрт вариантда тақдим этилиши кутилмоқда. Умумий ишларга мўлжалланган вездеход бортга ҳайдовчидан ташқари камида тўрт аскарни олиши ҳамда автоном хатти-ҳаракатлар учун уч кунлик асбоб-ускуна ва захираларга эга бўлиши лозим.
“Бу машиналар бошқа техника ўта олмайдиган экстремал паст ҳарорат шароитларида қатор вазифаларни ҳал қила олади, - деди журналистларга АҚШ армияси зобити Тим Годдет. У CATV дастури учун масъул саналади. – Улар муаммосиз муз бўйлаб ҳаракат қилиши, сув тўсиқларини енгиб ўтиши, юқориликка осон чиқа олиши, хизмат кўрсатишда оддий ва ёқилғи сарфлашда тежамкор бўлиши керак”.
Танлов иштирокчилари олдинги ишланмаларига таянишмоқда. “Oshkosh” ва “ST Engineering” “Bronco 3” икки ҳалқали тягачни асос қилиб олишди. Бу машина 20 йилдан зиёд Британия армияси қуролларида бор, Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда қатнашган.
“BAE Systems” “Beowulf” икки ҳалқали тягач негизидаги янги техникани тақдим этади, у кўп жиҳатдан “Bronco 3” ва SUSV га ўхшаш, аммо юк кўтариш қобилияти юқори.
Россияга етиб олиш
Бир ой олдин чоп қилинган “Арктика стратегиясида” америкаликлар очиқчасига ҳудуддан Москва ва Пекинни сиқиб чиқариш ниятларини баён қилишди. Дунёдаги энг йирик музюрар флоти, ҳарбий база тармоғи ва бой қурол-яроққа эга Россия Пентагоннинг алоҳида хавотирига сабаб бўлмоқда.
Ғалаба парадида ҳамиша Арктика модификацияси маҳаллий ҳаво ҳужумига қарши тизимлари иштирок этади: “Тор-М2ДТ” қисқа масофали зенит-ракета мажмуаси, “Панцирь-СА” зенит-ракета пушкаси ҳамда машиналарнинг махсус версиялари.
Арктика ҳудуди учун деярли барча қуруқликдаши қўшинлар техникаси ДТ-30 "Витязь” вездеходи негизида йиғилган. Улар қўрқмасдан қаҳратон совуқда ҳам (минус 55 даражагача) юролади. Айрим модификациялар сув тўсиқларини енгиб ўтолади. Бу эса Шимолий қутбда ҳамиша муз уюмлари пайдо бўлиши шароитида ҳаракатчанлигини оширади.
Мурманс вилояти Алакурти посёлкасида жойлашган 80-махсус мотоўқчи бригада ноёб арсеналга эга. Бундан ташқари, 80-махсус бригада жангчилари экстремал совуққа мослаштирилган “Урал” ва КАМАЗ, қордаюрар ТТМ-1901 “Беркут”га ҳам эга. Шунингдек, ит ва буғу қўшилган чанага.
Улуғ Ватан уруши йилларида чаналар қутб доирасидан нари ерлар мудофаасида муҳим роль ўйнаган. Ит ва буғуларда манзилга ўқ-дори ва шахсий таркиб етказилган. Бундан ташқари, арктика бригадаси учун танкларнинг махсус модификацияси, пиёдалар жанговар машина ва вертолётлари, хусусан, иситиш тизимига эга Ми-8АМТШ-ВА ишлаб чиқилмоқда.