Рўзадор одам эмланиши мумкинми – шифокор жавоби

Шифокор қандай ҳолатларда рўза тутаётган одамларга эмлаш тавсия этилмаслигини батафсил тушунтириб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр- Sputnik. Рўзадор одамда одатда қисман руҳий ва жисмоний толиқиш бўлади. Шундай ҳолатда ҳам вакцина қабул қилиш мумкинми, деган саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди.
Биринчи навбатда, ўз саломатлигига зиён етказмайдиган даражада рўза тутишни тавсия этамиз.
Кимлар эмланиши мумкин
Рўзани белгиланган амалга мувофиқ тутиб, ўз соғлигини эҳтиёт қилган ҳолда тутган фуқаролар эмланиши мумкин;
Рўза тутаётган инсон организмида бирор сурункали касаллик бўлса ва ушбу касаллик авж олмаган даври бўлса – эмлаш тавсия қилинади;
Рўзадор инсоннинг соғлиги бут бўлса, сурункали касалликлари бўлмаса ва ўрта ёшда бўлса – улар ҳам эмланиши мумкин.
Кимларга эмланиш тавсия этилмайди
Сурункаоли касалликлари бор ёки рўза тутиш жараёнида организмда сурункали ҳолсизлик ва озуқа етишмаслиги кузатилаётган бўлса - шифокор уларнинг ҳолатини ўрганиб чиқиб, организмида бирор ўзгариш аниқласа – вақтинча эмлаш тавсия қилинмайди;
Соғлом инсон организмида ҳам бирор ўзгариш кечаётгани аниқланса - эмлаш тавсия этилмайди;
Шунингдек, Севара Убайдуллаева Грипп ва шамоллаш касаллигига чалинган беморлар ҳам касалликнинг оғир даврида эмлаш мумкин эмаслигини ва уларни касалликдан 2 ҳафта ўтиб эмлаш мумкинлигини маълум қилди.