ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Сенат раиси Танзила Норбоева Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Матвиенко Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олганлигини мамнуният билан қарши олди. Ушбу ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон-Россия муносабатларига янгича туртки бериши таъкидланди.
Учрашув давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу нуқтаи назардан, иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказиш муҳимлигига урғу берилди.
Учрашувда Норбоева ёшлар парламентлари орқали ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш бўйича ишларни давом эттириш ҳамда ватандошлар билан учрашув давомида кўтарилган бошқа ҳал этиш борасида тўхталиб ўтди.
Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.