ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Оқ уй.
Суҳбат чоғида Байден россиялик ҳамкасбига учрашини таклиф қилган.
АҚШ етакчисининг таклифига кўра, учрашув яқин ойларда учунчи мамлакат бўлиб ўтиши мумкин.
Режалаштирилаётган учрашувнинг асосий мавзуси Россия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатнинг қатор масалаларини муҳокама қилиш бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, Байден суҳбат давомида Россия ва Украина чегарасидаги вазият кескинлашишидан хавотир билдирган.