ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик футболчи Хитой Суперлигаси иштирокчиси “Цанчжоу Майти Лайонс” клуби (Cangzhou Mighty Lions F.C.) билан шартнома тузган.
“Цанчжоу Майти Лайонс” чемпионатнинг илк баҳсини 21 апрель куни сафарда “Циндао Хайню” клубига қарши ўтказади. Одил Аҳмедов ушбу учрашувда янги жамоаси сафида ўзининг дебют ўйинини ўтказиши мумкин.
Одил Аҳмедов бундан аввал Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ҳамда “Тяньцзинь Тэда” клубларида тўп сурган.