Ҳиндистон “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади

Ҳиндистон коронавирусга қарши Россия вакцинасини маъқуллаган 60-мамлакат бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ҳиндистон мамлакат ҳудудида коронавирусга қарши “Спутник V” Россия вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.
Рўйхатга олиш вакцинанинг Россиядаги клиник тадқиқотлари ҳамда Ҳиндистондаги учинчи босқич қўшимча клиник тадқиқотларининг ижобий маълумотларини инобатга олган ҳолда тезлаштирилган тартиб доирасида (emergency use authorization, EUA) амалга оширилган.
Таъкидланишича, “Спутник V” Ҳиндистонда қўлланиш учун рухсат берилган учта вакцинадан биридир.
Ҳиндистонда бир кунда рекорд даражада COVID-19 аниқланди
Шунингдек, Ҳиндистон “Спутник V”ни рўйхатга олган 60 та мамлакат орасида энг кўп аҳолига эга давлат саналади. “Спутник V”ни маъқуллаган мамлакатлар аҳолиси сони 3 миллиард ёки сайёра аҳолисининг 40 фоизини ташкил этади.
Феврал ойининг бошида обрўли тиббиёт журнали “Lancet” илмий журнали “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг 3-босқич натижаларини эълон қилди. Унда вакцинанинг 91,6% самарадорлиги исботлаган.