Чегараолди ҳудудларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади

Фарғонада уч давлатнинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қирғизистоннинг Баткен вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти расмийлари ва ишбилармон доиралари делегациялари 22 апрел куни Фарғонага ташриф буюради. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Меҳмонлар бизнес-форумда қатнашадилар, унда томонлар Фарғона, Баткен ва Сўғд вилоятлари ишбилармон доиралари иштирокида чегараолди ҳудудларини интеграция масалаларини муҳокама қиладилар. Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик, шунингдек B2B ва G2B форматида музокаралар ташкил этилади.
Тадбирлар дастурида вилоят раҳбарларининг уч томонлама учрашуви ҳам ўрин олган.
Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари Фарғона вилоятидаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишади, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюради.