Бухородаги кўчалардан бирига Ўктам Барноев номи берилди

Бухоро шаҳридаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Карим Камолов номи берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Бухоро шаҳридаги Алпомиш кўчаси вилоятнинг собиқ ҳокими Ўктам Барноев номи билан қайта номланди. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида бу таклифни депутатлар бир овоздан маъқуллаган.
“Халқ сўзи” нашри хабарига кўра, шаҳарнинг Ғиждувон кўчасини Карим Камолов номи билан аташ тўғрисидаги таклиф ҳам қўллаб-қувватланган.
Ўктам Барноев 2016 йил декабридан 2020 йил 28 февралигача Бухоро вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган. 2020 йил февраль ойи охирида бош вазир ўринбосари этиб тайинланган эди. Шунингдек, у июль ойида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига раис этиб сайланган эди.
Президент Ўктам Барноев оиласига ҳамдардлик билдирди
Камолов 2017 йилдан 2020 йилнинг февралига қадар Бухоро шаҳри ҳокими сифатида ишлаган, феврал ойидан эса Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган Ўктам Барноев ўрнига Бухоро ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Вилоятнинг ҳар икки ҳокими ҳам ўтган йили коронавирус қурбонига айланган эди.