ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида Муқаддас Рамазон ойида таровеҳ намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Олтита кўчада ҳаракат ҳар куни соат 18:00 дан 23:00 гача чекланади.
Ёпиладиган кўчалар:
Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) - Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача;
Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача;
Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача;
Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;
Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йу́ли кўчасигача.
“Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Шаҳар расмийлари ҳайдовчилардан таровеҳ намозлари вақтида масжидлар атрофидаги кўчаларни четлаб ўтишни илтимос қилган.