Тошкент метросида қандай қилиб космос яратилди - архитектор Сутягин

Архитектор Серго Сутягин Тошкентдаги “Космонавтлар” метро станциясининг қурилиш жараёни ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб берди.
Sputnik
Унинг фикрига кўра, барча муҳим объектлар танловдан ўтиши керак – айнан шу йўл билан янги номлар ва энг самарали ечимларни аниқлаш мумкин. Шараф Рашидов биринчи бўлиб айрим метро станциялари, шу жумладан "Космонавтлар" станцияси учун танлов ўтказишни таклиф қилганди.

"Мен “Ўзгоспроект" бўлимининг бош меъмори сифатида ўз версиямни тайёрладим, унинг "расмлари"ни яратиш жараёнида бутун жамоам қатнашди. Лойиҳамиз бошқа 15та лойиҳа қаторида шаҳарсозлик кенгаши ва ҳукумат аъзоларига тақдим этилди" - деб эслайди Серго Михайлович.

Бу 1983 йил эди. Эскизларни танлаш якуний босқичига Шараф Рашидович келганди. Улар Тошкент бош меъмори Собир Раҳимович билан биргаликда барча ишларни кўздан кечиришди, кейин Шараф Рашидович яна бир бор барча ишларни кўриб чиқди ва менинг ишим олдида тўхтаб: "Мана буни қурамиз", - деди.
Серго Сутягина за работой
Шу тарзда лойиҳалаштиришни бошлаш масаласи ҳал қилинди.
"Биз қуришни бошладик, ҳозир сиз станцияда кўраётган барчасига: ҳам керамика, ҳам шиша ... катта қийинчиликлар билан эришилди", - деб тан олади Сутягин.
Бу юқори жойлашмадаги станция, шунинг учун бу ерда транспортер ёки ҳаракатланувчи пиёдалар йўлаги йўқ, гарчи меъморнинг сўзларига кўра, у бу мосламаларни қулайлик учун қурмоқчи бўлганди, аммо у вақтда бунинг учун пул йўқ эди.
Строительство станции метро "Космонавты" в Ташкенте
Станция очиқ усулда қурилган: дастлаб котлован қазилган. Шараф Рашидов вертикал темир зинапоядан бир неча бор бўлажак бекатга тушган.
Строительство станции метро "Космонавты" в Ташкенте
"Бир куни биз бирга тушдик ва мен кўрдим: ҳажми 60х60 см устунлар. Дарҳол менга қизиқ бир фикр келди: "Шараф Рашидович, мен жуда бахтсизман! Космос... Менда устун-тўсин тизим, космос бўлиши учун менга гумбаз тизими керак! Мен яна Сомон Йўлини яратмоқчидим, менга регеллар остида жой керак, баландликни камида ярим метр ёки 60 см кўтаришим керак".
Мен дарҳол устуннинг учиб кетиши, ва кейин бирон бир нарсани ўйлаб топиш кераклигини тушуниб этдим.
Станция "Космонавты"
Серго Михайлович станция шифтини самолёт алюминий ички кўринишига ўхшашини хоҳлар эди, аммо у вақтда қаттиқ алюминий йўқ эди - у ерда фақат озиқ-овқат, жуда юмшоқ, хатто бармоқлардан эзилган жой қолиши мумкин. Кейин Сутягин буни ҳал қилиш йўлини топади - ғадир-будур сирт бўлиши учун бўёқ билан пуркаб чиқилди.
"Мен ўзимга бу станция ёқади, лекин бу ерда кўп нарсани амалга ошира олмадим", - деб Сутягин суҳбат давомида афсус билан бу иборани кўп марта такрорлайди.
Архитекторнинг ғоясига кўра, устунларнинг бирида космосга йўл олган ракеталарнинг излари, ойна бўлиши керак эди, аммо ҳозир у ерда - алюминий плита. Метрополитен қурувчилари зилзила хавфи туфайли буни рад этишди. У вақтда ойнали металл йўқ эди. Охирида ҳам кўзгу бўлиши керак эди, лекин улар рухсат беришмади ...
Станция "Космонавты"
"Мен у космосга учишини хоҳлардим ... Ҳамма жойда чексизлик бўлиши керак эди. Бу мавзу менинг эскизимда эди", - деб эслайди Серго Михайлович.
Керамика - алоҳида муаммо эди. Сутягин шаблонни тайёрлаб, уни истеъдодли керамика устаси Кедринга тақдим этди. Кейин ишлаб чиқариш учун партия қўмитаси котиби рухсати билан саноат корхонасидан керамика заводига олиб келдик. Чизиқли қисмлар ясалди. Ранг, оқдан қорага, космосга силлиқ ўтишга эришиш учун узоқ ва астойдил иш олиб боришга тўғри келди.
Терешкова на станции Космонавтов
Шиша витражларни яратиш ғояси муаллифга Беларуссиянинг Гродно шиша заводига ташриф буюрганида келган. Серго Михайлович чўмичда суюқ эритилган ойнани кўради ва унинг технологиясидан ҳайратланади. У 40 см диаметрли қувур - унинг қопламасини эса шунчаки шиша билан эмас, балки биллурдан ясашни илтимос қилди. Қувур муаллиф фикрига биноан тайёрланди. Тошкентда Физика институтида у орқасида кумуш амалгам қотишма ясашни илтимос қилди.
Намуна Шараф Рашидовга жуда ёқди ва у бундай қувурларни “Миконт” заводида тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.
Гагарин первый в мире космонавт
Завод директори норози бўлди: "Сиз мени аҳмоқ деб ўйлайсизми? Бу битта "болванка" нархи 8 рубл, мен ундан 4-5 дона шакар, конфет идишлари, ҳар бири 35 рублдан тайёрлашим мумкин!"
Охир оқибат у Шараф Рашидовнинг кўрсатмаларига қарамай, уни рад этди. Бу ғоя барбод бўлаётганди. Бир неча кундан кейин - яна учрашув. Директор буюртмани бажариш мумкин эмаслигини айтиб, яна рад этади. Шунда Сутягин шиша столга мушт билан уриб: "Сиз шунчаки ўзбек метроси Совет Иттифоқидаги энг гўзал бўлишини хоҳламайсиз!", деб айтади.
Станция "Космонавты"
Бунга жавобан завод директори ҳайратга тушиб, ўрнидан туради ва бу иборани бир неча бор такрорлади: "Яхши, мен ҳаракат қиламан!"
Шу тарзда станциянинг шиша қисмларини тайёрлаш масаласи ҳал қилинди.