ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тожикистонда аёл-милицонерлар учун янги парад ва дала формаси тақдим этилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат ИИВ матбуот хизматига асосан.
Вазирликка кўра, форма атлас ва адрасдан миллий ва европа услубида тикилган.
Янги форма Сўғд вилояти дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган.
Дала формаси камуфляж кўринишида.
В Таджикистане представлена новая парадная и полевая форма для женщин-милиционеров
© ВКД ҶТ
Либослар тўплами Гулистонда Ички ишлар вазирлигининг ўқув маркази очилиши вақтида мамлакат президенти Эмомали Раҳмонга намойиш этилганди.
Ҳозир аёл-милиционерлар учун формани тасдиқлаш масаласи ҳал қилинмоқда. Якуний ыарор республика раҳбари томонидан қабул қилинади.