ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ишчи гуруҳ Россияда вақтинча ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрида бўлиб турибди. Гуруҳга бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов бошчилик қилмоқда.
Ишчи гуруҳ Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар муаммоларини ўрганмоқда
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ишчи гуруҳ ташриф доирасида “ТехСтрой” компанияси раҳбарияти ва агентлик масъул ходимлари Ўзбекистондан ушбу компаниянинг қурилиш объектларига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган фуқаролар ётоқхонасига бориб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишган. Иш берувчилар билан мулоқот ўтказилган.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имконият ва имтиёзлардан фойдаланиш ҳақида ҳам батафсил маълумот берилган.
Ишчи гуруҳ Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар муаммоларини ўрганмоқда
Мигрантлар билдирган муаммоларни ҳал этиш юзасидан иш берувчилар билан бирга ўрганишлар олиб борилмоқда