ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. Унда тўрт нафар ўзбекистонлик курашчи йўлланмага эга чиқди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар қилди.
Ғуломжон Абдуллаев (-57) ярим финал баҳсида қирғизистонлик рақиби устидан ғалаба қозониб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Бекзод Абдураҳмонов ҳам (-74кг) ярим финалда қирғизистонлик рақибидан устун келди ва фаолиятида иккинчи бор Олимпиада иштирокчисига айланди.
Жавраил Шапиевнинг қозоғистонлик рақибига қарши кечган баҳси унга Олимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этди.
Рио-2016 совриндори Магомед Ибрагимов ҳам баҳсни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилди.