ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Тошкент метросида поезд очиқ эшик билан ҳаракатлангани ортидан уч ходим ишдан олинди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК текширув якунларига кўра маълум қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Чилонзор йўналишининг “Пушкин” бекатидан “Буюк ипак йўли” бекатига йўлга чиққан таркиб вагонларидан биттасининг эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланаётгани акс видео тарқалган эди.
Текширув натижаларига кўра, хизмат мажбуриятларини муносиб равишда бажармагани учун ҳаракат таркиби машинисти, электр-чилангари ва катта устаси эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинган.
Бундан ташқари, электр базаси бошлиғининг электр ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш бўйича ўринбосари иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилган.