ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Сурхондарёда ўқувчи қиз зўрлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқувчи қиз зўрлангани ва зўравонга нисбатан 14 ойдан бери ҳеч қандай чора кўрилмаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.
Расмийлар ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Ҳозирда Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатган.
Иш доирасида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу иш Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олингани хабар қилинган эди.