ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) бош қароргоҳи оммавий савдога қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бино Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган.
Сотиш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабгорлар олдиндан сараланади. Иккинчи босқичда талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Биринчи босқичда иштирок этиш учун даъвогарлар 2021 йил 20 майгача Давлат активларини бошқариш агентлигига ариза билан мурожаат қилишлари керак.
Бинони хусусий бизнесга сотиш президентнинг давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.