Қайси одатдан воз кечиш умрни 28 йилга узайтириши мумкин

Мутахассислар 20 йил Дания, Финляндия ва Швециядаги пиянисталар неча йил яшашганини кузатишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Спиртли ичимликдан воз кечиш умрни 28 йилга узатиришга қодир. Бу ҳақда “Express” нашри Каролинска институти (Швеция) олимлари маълумотларига таянган ҳолда ёзади.
Тадқиқот 20 йил давом этган. Бу вақт давомида мутахассислар Дания, Финляндия ва Швециядаги пиянисталар неча йил яшашганини кузатишган.
Юрак учун фойдали ичимлик - олимлар тадқиқоти
Хулосалар шуни кўрсатганки, ичкиликка ружу қўйганлар турли касалликлардан кўпроқ ўлишган. Улар ичиб, ўз ҳаётларини ўртача 28 йилга қисқартиришган.
Бутун дунё бўйлаб шифокорлар мунтазам равишда спиртли ичимликнинг соғлиққа салбий таъсири ҳақида огоҳлантириб келишади. Уларнинг кам миқдори ҳам саратон ва бепуштлик касаллиги эҳтимолини оширади. Шунингдек, ақлий ва жинсий заифликни келтириб чиқариши мумкин.
Қолаверса, ичкиликдан кўпинча жигар, юрак тизими ва мия азият чекади.