ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. 10 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жами 40 359 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Мамлакатда шу пайтга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 148 642 нафарга етган.
Таъкидланишича, 10 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилоятида рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 10 минг нафардан ортиқ фуқаро (10 868 нафар) эмланган.
Наманган ва Фарғона вилоятларида коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли 15 минг нафардан ошиб, 20 минг нафарга яқинлашган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 1 апрелдан бошланган.