Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Давлат божхона қўмитасида янги тайинлов амалга оширилди. Ўткир Қодиров қўмита раиси ўринбосари бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўткир Қодиров Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли қарор президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Қодиров шу кунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Туризм ва спорт вазирлигига қатор тайинловлар амалга оширилди
Шунингдек, у ТИВ, президент администрацияси, президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Ўткир Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.