ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли Фармонига асосан Туризм ва спорт вазирлигига тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Азиз Абдухакимов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланди.
Шунингдек, Улуғбек Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига; Абдулазиз Ақкулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига; Авазжон Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига; Зариф Казаков туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президентнинг тегишли қарори асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Муротов лавозимидан озод этилди;
Президентнинг тегишли қарори асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.