ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik.Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланган фуқаролар сони 108 283 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.
Шунингдек, кечанинг ўзида республикада яна 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус қайд этилиб, инфекцияга чалинганлар сони 84 724 нафарга етган.
Айни вақтда соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1504 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 132,7 миллионга етган, 2,8 миллион киши инфекция қурбонига айланган.
Коронавирус касаллиги кўрсаткичи энг кўп қайд этилган давлатлар: АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Франциядир. Россия бу рўйхатда бешинчи ўринда келмоқда. Ундан кейинги ўринларни Буюк Британия, Италия, Туркия, Испания ва Германия эгаллаган.