Мирзиёев қиролича Елизавета IIга ҳамдардлик билдирди

Эслатиб ўтамиз, жума куни Букингем саройи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этганини эълон қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II га Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп Ҳазрати Олийлари вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Мирзиёев Буюк Британия халқи учун мусибатли бўлган ушбу дамларда ушбу жудоликка қайғудошлигини таъкидлаб, оғир бир паллада қиролича ва қироллик оиласининг барча аъзоларига сабр-тоқат ва бардамлик тилаган.
Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филип вафот этди
Сал олдин Sputnik радиоси Буюк Британия қироличасининг турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг дафн маросими Виндзорда тор оилада ўтказилишини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жума куни Букингем саройи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этганини эълон қилган эди.