Ўзбекистонда "яшил" водород энергетикаси ривожлантирилади

Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбааларини ривожлантириш мақсадида водород энергетикасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистонда экологик тоза ҳисобланган водород энергетикаси ривожлантирилади. Бу ҳақида президентининг 2021 йил 9 апрелда имзоланган 5063-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Ҳужжатда айтиишига кўра, Ўзбекистон, ривожланган мамлакатлардан ўрнак олган ҳолда, углеводородли энергия манбаалри ўрнига экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан “яшил” водород энергетикасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратади.
Шу муносабат билан, Энергетика вазирлиги қуйидагиларни ташкил этади:
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти;
ушбу Институт тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази;
Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси;
Водород энергетикасини ривожлантириш бўйича яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган "миллий стратегия" ва "йўл ҳаритаси" ишлаб чиқилиши;
Ёш олим ва мутахассисларни хорижий давлатларга малака оширишга юбориш.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2018 йилда эколгияга доир Париж битимини имзолаган ва ушбу битимга кўра 2030 йилга қадар иссиқхона газларининг ЯИМга нисбатан ҳажмини 2010 йилдаги даражадан 10 %га камайтириш мажбуриятини қабул қилган.