Ўзбекистонда коронавирус: кунлик антирекорд яна янгиланди

Ўзбекистонда йил бошидан бери илк марта 207 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84 529 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 207 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84 529 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 84 минг нафарга яқинлашмоқда
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (2 нафар), Андижон вилоятида (1), Бухоро вилоятида (3), Навоий вилоятида (1), Наманган вилоятида (3), Самарқанд вилоятида (18), Сирдарё вилоятида (3), Сурхондарё вилоятида (3), Фарғона вилоятида (2), Хоразм вилоятида (3), Тошкент вилоятида (29), Тошкент шаҳрида (139).

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 82 415 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
Айни пайтда 1480 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эмлаш кўрсаткичи

Коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 83 076 нафарга етди.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 634 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 133,8 миллиондан ошди, 2,9 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (31,0 млн), Бразилияда (13,3 млн), Ҳиндистонда (12,9 млн).