Ўзбекистон маҳсулотларига ЕИнинг имтиёзлар бош тизими қўлланилади - Умурзаков

Ўзбекистонга “GSP+” бенефициар мамлакати мақоми берилди, 10 апрел санасидан амал қилишни бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Европа иттифоқининг Ўзбекистон Республикасига “GSP+” бенефициар мамлакати мақомини бериш юзасидан тегишли норматив ҳужжати қабул қилинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Айни вақтда Тошкентда “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи преференциялар бош тизими плюс “GSP+” бенефициари. Очилаётган истиқболлар ва янги имкониятлар”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ: 2025 йилгача стратегия режаси тасдиқланди
Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бугун Европа иттифоқининг Ўзбекистон Республикасига “GSP+” бенефициар мамлакати мақомини бериш юзасидан тегишли норматив ҳужжати қабул қилингани эълон қилди.
“Ҳужжат эртага 10 апрелдан бошлаб кучга киради ҳамда Ўзбекистон маҳсулотларига нисбатан “GSP+” имтиёзлари қўлланилиши бошланади. Ўзбекистон “GSP+” бенефициар мамлакати мақомида имтиёзлар тақдим этилган дунёдаги 9-чи мамлакат бўлди”, - деди бош вазир ўринбосари.
Ҳозирда Арманистон‚ Боливия‚ Кабо-Верде‚ Мўғилистон‚ Қирғизистон, Покистон‚ Филиппин ва Шри-Ланка мамлакатлари мазкур имтиёзлардан фойдаланмоқда.
Путин лимузини, аждар-трактор ва мўъжизавий-телескоп: "Иннопром"даги ноёб экспонатлар
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил октябрда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлаштириш концепциясини имзолаганди:
- 2019-2021 йилларда ЕОИИ ва бошқа қатор давлатлар билан эркин савдо битимларини имзолаш орқали ташқи савдони кенгайтириш;
- 2022-2025 йиллар давомида мамлакатнинг EОИИ ва ЖСТга кириш масаласини ўрганиш масалаларини ўз ичига олади.
2019 йил ёзида мамлакат ҳукумати ЖСТга Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга қўшилиши тўғрисидаги аризани кўриб чиқиши учун ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандумни тақдим этишди.
Ўзбекистон 2020 йилнинг декабр ойида ЕОИИ қошида кузатувчи-мақомига эга бўлди. 2021-йилнинг февралида мамлакат ҳукумати Евроосиё иқтисодий комиссиясидаги вакилини тайинлади. Ўтган 4 йил мобайнида Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми 75 фоизга ўсди. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига тўғри келади.