Эмомали Раҳмон Ворух анклави ҳақида резонансли баёнот берди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Исфара шаҳрининг Ворух анклавига келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Бугун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Исфара шаҳрининг Ворух анклавига келди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Ташриф давомида "Ширин" маданий-кўнгилочар ва спорт мажмуасини очилди ва Тожикистоннинг 50 метрлик байроғи ҳам кўтарилди.
У ерда президент маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилди ва анклав мақоми хусусида тўхталди.

"Ворух анклави ҳеч қачон алмашилмайди, у Тожикистон таркибида қолади. Мен сизларни қирғиз қўшнилар билан дўстона яшашга чақираман"

Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти
Унинг сўзларига кўра, Ворух ва бутун Исфара вилояти аҳолиси учун қирғиз-тожик чегараларини демаркация ва делимитация қилиш масаласи асосий масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбек-қирғиз чегараси масаласи 100 фоизга ҳал қилинди, баҳсли ҳудудлар йўқ – Ташиев
"Тожикистон ҳукумати қирғиз томони билан доимий равишда музокаралар олиб бормоқда. 2002 йилдан бери чегара масалалари бўйича 100 дан ортиқ учрашув ўтказилди. 19 йил давомида 520 километр келишилди. Ворухни бошқа ҳудуд билан алмаштириш бўйича музокаралар бўлмаган ва бўлиши мумкин эмас”, - деди президент.
Унинг таъкидлашича, қўшнилар билан муносабатлар бағрикенглик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳурмат қилишга асосланган бўлиши керак ва келишмовчиликлар "тасдиқланган қонунчилик базаси асосида" ҳал қилиниши керак.
Аввалроқ, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, чегара масалалари бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиев матбуот анжуманида Қирғизистон Тожикистонга Ворух анклавини Баткен вилоятидаги аналог ҳудуд 12 минг гектар майдон билан алмаштиришни таклиф қилганини айтганди.