Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филип вафот этди

Шаҳзода Филип вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Қиролича Елизавета IIнинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип вафот этди. У 99 ёшда эди.
Шаҳзода Филип 2017 йилда жамоатчилик фаолияти ва қироллик мажбуриятларидан воз кечганди.
Филипп Британия тахти меросхўрига ​1947 йилда уйланган. У қиролича Викториянинг энг узоқ умр кўраётган авлоди ҳисобланади. Бундан ташқари, қирол оиласи аъзолари орасида энг узоқ яшаш бўйича рекорд қўйган.