ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA) WBA ва IBF енгил вазн тоифасидаги чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ва WBA Gold унвони соҳиби, 31 ёшли америкалик Ронни Риос ўртасидаги жангни тайинлади.
Аҳмадалиев WBA унвонини ҳимоя қилиши керак.
Боксчилар вакиллари жанг санасини 30 кун ичида (6 майгача) келишиб олишлари керак. Агар келишувга эришилмаса, WBA жангни ташкил қилиш ҳуқуқи учун савдо ўтказишни белгилаши мумкин.
29 январ куни - Дэниэл Романга қарши жангда ўзбекистонлик боксчи чемпионлик унвонни мажбурий ҳимоя қилиш керак эди. Аммо WBA боксчига биринчи навбатда япониялик боксчи Рёсуке Ивасага қарши IBF унвони мажбурий ҳимоясини амалга ошириш имкониятини берди.
Аҳмадалиев ва Иваса ўртасидаги жанг 3 апрел куни Тошкентдаги " Humo Arena "да бўлиб ўтди. У ўзбек боксчисининг ғалабаси билан якунланди.