Йирик режаларни амалга ошириш учун Россияга мигрантлар етишмаяпти – Песков

Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Россияда сўнгги йилда мигрантлар сони сезиларли камайди. Ҳозир кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун улар етишмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песков россияликларнинг мигрантларга бўлган муносабати ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, бу мавзу юзасидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари билан танишиб чиқмаганлигини билдирди.
“Фақат воқеликни таъкидлашим мумкин, сўнгги йилда бизда мигрантлар умуман камайди. Ва бу мигрантларнинг ўзи бизга йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун жуда-жуда етишмаяпти”, - деди Кремль вакили.
Россияга бир миллион нафаргача меҳнат мигрантлари қайтиши мумкин
Песков гап, жумладан, қурилиш соҳасидаги лойиҳалар ҳақида кетаётганини тушунтирди.
“Биз ҳозиргига қараганда кўпроқ қуришимиш лозим. Лекин бунинг учун ишчи кучи даркор. Пандемия сабаб улар камайди”, - деди у.
Путин матбуот котиби мигрантлар қишлоқ хўжалигида ҳам зарурлигини таъкидлади. “Шу боис, шубҳасиз, мигрантлар етишмаслиги бор”, - дея хулоса қилди у.