ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Бугун, 8 апрель куни тахминан 10:40да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, барча йўловчилар эвакуация қилинган. Сергели метро йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракати ташкил этилмоқда.
“Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти воқеа жойида ҳодиса сабабларини аниқламоқда.