ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади. “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин", - дейилган қарорда.
Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келади.