ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги ҳаракатини тўхтатишга контакт релсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиши сабаб бўлган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК маълум қилди.
Маълум қилинишича, воқеа юзасидан расмий тергов давом этмоқда, сабаблари ўрганилмоқда.
Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги поездлар ҳаракати соат 16:45 да тикланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросининг Сергели йўналиши иши вақтинча тўхтатилгани ва йўловчилар эвакуация қилинган хабар қилинган эди.