Лавров: Россия АҚШнинг ҳар қандай нодўстона хатти-ҳаракатларига жавоб қайтаради

Аввалроқ ОАВ Жо Байден маъмурияти Россия дипломатларини жўнатиб юбориш ва янги санкцияларни киритиш эҳтимолини кўриб чиқаётганини хабар қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Москва Вашингтоннинг ҳар қандай нодўстона хатти-ҳаракатларига жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Аввалроқ “Bloomberg” агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда Жо Байден маъмурияти гўёки хакерлик ҳужумлари ва сайловларга аралашишга жавобан Россия дипломатларини жўнатиб юбориш ва янги санкцияларни киритиш эҳтимолини кўриб чиқаётганини хабар қилган эди.
“Бунга муносабат билдириш қийин. Ҳар қандай нодўстона қадамларга жавоб қайтарамиз – бу ўз-ўзидан маълум. Ҳозирча аниқ бирор бир қарорларни кўрмадим, ҳеч нарса эълон қилинмади. Маъмурият (АҚШ – таҳр.) Россиянинг душманларча хатти-ҳаракатининг умумлаштирувчи маълумотларни якунлагани ҳақидаги хабарларни ўқидим”, - деди Лавров Қозоғистондаги матбуот анжуманида “Bloomberg” хабарига муносабат билдираётиб.
Песков: Путин АҚШнинг Россия билан куч йўли гаплашишига йўл қўймайди