Германия Россия билан “Спутник V”ни етказиб беришни муҳокама қилмоқчи

Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Германия Россия билан “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш масаласини муҳокама қилади, ҳажм ва муддатлари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Германия ССВ вазири Йенс Шпан маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Шпаннинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Россия томони билан бошқа ишлаб чиқарувчилар каби шартнома тузишни режалаштирмаяпти. У Германия шу сабаб Россия билан етказиб беришни икки томонлама тартибда муҳокама қилишни режалштирмоқда.
“Биринчи навбатда биз қачон ва қайси ҳажмда етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз”, - деди Германия ССВ раҳбари ZDF эфирида.
Манба: “Спутник V” ковиднинг янги штаммларидан “Pfizer”га қараганда яхшироқ ҳимоя қилади
Аввалроқ Бавария ССВ “Спутник V”ни харид қилиш тўғрисидаги режаларини маълум қилган эди.
Коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси аллақачон 60 га яқин мамлакатда фойдаланишга рухсат берилган. Бу мамлакатларнинг умумий аҳолиси 1,5 миллиарддан зиёд кишини ташкил этади. 30 дан зиёд мамлакатда эса аҳолини “Спутник V” билан оммавий эмлаш бошланган. “Lancet” халқаро илмий журнал маълумотларига кўра, вакцинанинг самарадорлиги 91 фоиздан юқорироқ. Бу бугунги кунда энг юқори кўрсатгичлардан бири саналади. 4 март куни Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) “Спутник V” вакцинасининг изчил экспертизасини бошлаганини хабар қилди.